Халқаро бизнес ва технологиялар ассоциацияси кузатув кенгаши раиси, кўплаб бизнес лойиҳалари ҳаммуассиси, ишбилармон Ҳикмат Абдураҳмонов Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали қизиқарли таклифлар билан ўртоқлашиб келади. "Кун.уз" янгиликлар портали ишбилармондан рухсат олган ҳолда унинг баъзи таклифлари билан бўлишишга қарор қилди.
"Жамоамиз билан ҳар йили корпоратив тимбилдинг ўтказадиган Белдирсой томонлардан қайтишда Чорвоқ сув омборидан завқланиш учун тўхтадик. Сув омбори бўйлаб 90-йиллардан бери қурилиши тугатилмаган биноларни кўриш мумкин. Анчагина эскирган инфратузилма, ямоқ йўллар ва мунтазам узилувчи электр таъминотига қарамай, Чимён қишин-ёзин минглаб тошкентликларни ўзига жалб қилиб келади.
25 йил ичида у ерда бир қатор меҳмонхоналар, "Park avenue", "Чарос", "Арчазор", "Крокус", "Sky village", "Лайнер", "Небеса" каби дам олиш масканлари пайдо бўлди, "Бочка" нисбатан ривожланди, шунингдек "Happy Summer", "WestCamp" каби бир неча оромгоҳлар ва ижарага берилувчи қатор дала ҳовлиларини ҳам қайд этиш мумкин.
Бу объектларнинг ярми совет давридан бошлаб қурилган, уларнинг айримлари эса шу ҳудудларда қайтадан қурилган. Дор йўлининг ёнида Чимён "арвоҳ"-санаторийси турибди, унинг ёнида эса яна бир неча очиқ, қурилиши тугалланмаган темир-бетор тузилмалар...
Юқорида номлари келтирилган дам олиш масканларининг бари хусусий секторлар томонидан барпо этилган, бироқ бу мавжуд салоҳиятга нисбатан жуда кам.
Бишкек ёнидаги Қоракўлнинг ўзи 150дан зиёд меҳмонга мўлжалланган уйларга эга, бутун Марказий Осиё ва бошқа мамлакатларнинг тоғ чанғичилари ўша ерда йиғилишади. Олмаота яқинидаги Шимбулоқ ҳам Европа тоғ курортларидан қолишмайди ва ҳар йили ўн минглаб сайёҳ ва олмаоталикларни жалб қилиб келади.
Ўтган йиллар мобайнида бирор марта Чимён, Чорвоқ, Белдирсой каби масканларимизни қандайдир ягона стратегия доирасида ривожлантиришга доир уринишлар ҳақида эшитмадим. Ташкилий ишлар ҳақида эшитганларим - ноқонуний ижарага беришга доир рейд ва текширувлар холос, қолган барча хатти-ҳаракатлар Чимённинг туристик салоҳиятига нисбатан жуда чалкаш.
Ва ниҳоят ўзгаришлар даври келди...
Тошкент вилояти раҳбарияти, шунингдек қўйилган вазифаларни бажармаганлик ва ташаббусларнинг йўқлиги туфайли ўзгараётган бошқа вилоятлар ҳокимликлари Чимённинг инвестицион салоҳияти ҳақида ҳеч ўйлаб кўришганмикан? Чимённи тўлақонли ривожлантирса, қанча янги иш ўринлари яратиш мумкин, хорижий сайёҳлардан қанча валюта ишлаш мумкин, қанча солиқлар пайдо бўлади?
Тошкент аҳолиси - 3 миллион, нисбатан юқори харидорлик хусусиятига эга, пойтахт меҳмонлари - камида йилига бир неча ўн минг, бир неча кунга қоладиганлар транзит билан туристик шаҳарларимизга боришади, жанубий Қозоғистон - бу ернинг аҳолиси учун Олмаотадан кўра Тошкент яқинроқ, бу эса яна 1 миллион салоҳият, бу ҳали МДҲ мамлакатидан иш бўйича ҳамда мамлакатимизнинг бошқа вилоятларидан қариндош-уруғлариникига келадиганларни ҳисобламаганда.
Жами: 5 миллион киши.
Бунинг учун ишбилармонча ёндашувнинг ўзи кифоя... Қуйидаги ташаббус билан чиқиш керак:
1. Барча ОАВларда Чорвоқ сув омбори, Белдирсой, Бочка ва умуман Чимён атрофидаги бўш ҳудудларни ўзлаштириш бўйича режалар билан чиқиш;
2. Вилоят ҳокими бошчилигида барча стейкхолдерлар, манфаатдор идоралар, турфирмалар, турагентлар, бизнес вакиллари, сармоячилар, лойиҳачилар, меъморлар, дизайнерлар ва шу каби ассоциациялар вакилларини таклиф қилган ҳолда муҳокама доирасини ташкил қилиш ҳамда улар билан биргаликда Чимённи ривожлантириш тўғрисидаги стратегияни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳни ташкил қилиш;
3. Уч ой муддатда 2025 йилгача Чимённи ривожлантиришга доир стратегияни ишлаб чиқиш, тоғ-чанғи курорти, ёзги курортлар, HoReCa комплекси, йўл-транспорт инфратузилмаси қурилиши ва бошқалар шулар жумласидандир.
4. Керакли объектлар ва бизнес турлари бўйича барча рўйхатлар тайёр бўлгач, дейлик, уларни сармоявий ҳажми бўйича 1 миллион долларгача, 1 миллион доллардан 10 миллион долларгача, 10 миллион доллар ва ундан ортиқ қилиб таснифлаб чиқиш керак. Шу тариқа устуворлик бўйича вазифалар, сармоялар, ресурсларни саралаш лозим. Лойиҳаларда иштирок этишга тайёр бўлган барчага имтиёзли равишда 50 йилга ижара шартномаси бўйича ёки, эҳтимол бепул равишда (даромад солиқлари киримлари, яратилган ишчи ўринлари, бошқа билвосита фойдалар барча сармоялар ва дастлабки преференцияларни кўп баробар қоплайди) ер таклиф қилиш ва аризаларни қабул қилиш ҳақида эълон қилиш;
5. Нафақат Тошкентда, балки яқин орадаги шаҳарлар Олмаота, Чимкент, Бишкек, Душанбеда ахборот кампаниясини ўтказиш, Тошкент вилоятининг етакчилари таркиби билан шу шаҳарларга чиқиб, road show форматида хорижий сармоячиларни ҳам жалб қилиш ва шу тариқа ниятнинг нақадар жиддийлигини намоён қилиш.
Биз аслида Ўзбекистонга бўлган қизиқиш даражасини қадрламаймиз, шунчаки янгича ишлашни ўрганиш керак! «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»