date

Термизда 3—3,5 магнитудали зилзила юз берди

Термизда 3—3,5 магнитудали зилзила юз берди

2015 йил 10 август куни Тошкент вақти билан соат 15:05 да эпицентри Тошкентдан 560 километр жанубда — Афғонистон ҳудудида бўлган 6 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда «Тошкент» марказий сейсмостанциясига асосланиб «Дарё» маълум қилди.

Зилзила таъсири Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилган: Тошкентда 2 балл, Андижонда 2 балл, Фарғонада 2 балл, Шоҳимардонда 3 балл, Самарқандда 2 балл ва Термизда 3—3,5 балл. Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ер силкиниши таъсири билингани ҳақида маълумот йўқ.

Қайд этилишича, зилзила ўчоғи ердан 243 километр чуқурликда бўлган. Ер силкиниши эпицентри координатлари 36,65 даража шимолий кенглик, 70,46 даража шарқий узунлик эканлиги айтилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Термизда 3—3,5 магнитудали зилзила юз берди