Бугун Ўзбекистон – Қозоғистон давлат чегарасида “Оқ олтин – Целинный” ва “Малик – Сирдарё” ўтказиш пунктларининг расмий очилиш маросими ўтказилди.
Ушбу пунктлар Ўзбекистон фуқароларига М39 йўлининг Қозоғистон ҳудудидан ўтувчи қисмидан фойдаланишга имкон беради. Маросимда икки мамлакат ҳукумат вакиллари, жамоатчилик қатнашган.
Энди Жанубий вилоятлардан Тошкент шаҳрига борувчи ва қайтувчи фуқаролар М39 йўлининг Қозоғистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи 24 километрлик қисмидан фойдаланишлари мумкин.
Шу пайтгача ҳайдовчилар 17-пост деб аталувчи йўл-патрул хизмати масканидан Чиноз ЙПХ масканигача Сирдарё вилояти ҳудудида 70 км.га яқин йўл босишар эди. Тўғри йўл очилиши билан ушбу масофа 46 километрни ташкил этади.
Олдинроқ берилган хабарларга кўра, давлатлар чегараларини кесиб ўтишда енгиллаштирилган паспорт назорати йўлга қўйилади ва кириш чиқиш штамплари босилмайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»