Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2017 йил 12 июль куни парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, ҳукумат аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Видеоконференция алоқаси орқали йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар кенгашлари аъзолари, маҳаллий ижро органлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари қатнашди, дея хабар беради ЎзА.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилди.
Мамлакатимизда жамият ҳаётининг барча соҳаларини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш жараёнлари изчил давом этмоқда. Қайси соҳа ёки тармоқда бўлмасин, долзарб муаммолар аҳоли билан очиқ муҳокама қилиниб, уларнинг ечими топилмоқда.
Йиғилишда эришилган ютуқлар қайд этилган ҳолда, ҳокимият вакиллик органлари, сиёсий партиялар ва Экологик ҳаракатнинг ўтган даврдаги фаолияти танқидий руҳда таҳлил қилинди, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш йўлидаги муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Парламент аъзолари, сиёсий партиялар вакиллари кўрсатилаётган алоҳида эътибор учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, йиғилишда ҳар томонлама чуқур асослаб берилган долзарб вазифаларни амалга ошириш борасида ўзаро ҳамжиҳатликда самарали иш олиб бориш ва белгиланган мақсадларга эришиш депутатлик корпусининг ғоят масъулиятли ва шарафли вазифаси эканини таъкидлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»