
17 июль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Малайзия элчиси Дато Норъаини бинти Абд Ҳамид билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизматига таяниб Дарё хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон–Малайзия муносабатларини янада ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, икки давлат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум ўтказиш масаласи муҳокама қилинди.
Томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар