
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг айрим тоғли ҳудудларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Унга кўра, 22 июль куни Чорвоқ ҳудудида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 3-8 м/с ни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати кечаси 16-18оС, кундузи 28-30 оС атрофида бўлади.
Чимёнда эса об-ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 3-8 м/с ни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати кечаси 16-18оС, кундузи 27-29 оС атрофида кузатилади.
Қамчиқ ҳудудида шу куни ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчиликсиз ўтади. Шамол тезлиги 3-8 м/с ни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати кечаси 13-15 оС, кундузи 23-25 оС атрофида бўлади.
23 июль куни эса Чорвоқда кечга бориб ёмғир ёғиши, момақалдироқ содир бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 5-10 м/с ни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати кечаси 16-18оС, кундузи 28-30 оС атрофида бўлади.
Чимёнда ҳам кечга бориб ёмғир ёғиши, момақалдироқ содир бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 16-18 оС, кундузи 27-29 оС атрофида бўлади.
Қамчиқ ҳудудида шу куни ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликсиз ўтади. Шамол тезлиги 5-10 м/с ни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати кечаси 13-15 оС, кундузи 23-25 оС атрофида бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар