date

ДТМ сайтида тест натижаларини текшириш хизмати ишга тушди

ДТМ сайтида тест натижаларини текшириш хизмати ишга тушди

Давлат тест маркази сайтида Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижаларини текшириш хизмати ишга тушди. Хизмат result2015.dtm.uz манзилида жойлашган. Хизмат бепул бўлиб, унда абитуриентлар жавоблар варақаси рақамини киритиш билан имтиҳонда неча балл олгани ва олий ўқув юртига кирган ёки кирмагани ҳақида маълумот олади.

Тест натижаларини билишни хоҳловчилар кўплиги сабабли ДТМнинг ушбу хизмати, шунингдек SMS ва Click орқали кўрсатиладиган хизматлар яхши ишламаслиги ёки секин ишлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижалари 20 август куни ОТМ ҳудудларидаги стендларда эълон қилинади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » ДТМ сайтида тест натижаларини текшириш хизмати ишга тушди