
Тошкент вилояти таркибида яна Тошкент тумани қайта ташкил этилади. Бу ҳақда Кун.uz нашри хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, Зангиота туманида Зангиота ва Тошкент туманлари ташкил этилади. Бунга Зангиота тумани ҳудудининг кенгайиб кетгани сабаб сифатида келтирилган.
2010 йилнинг августида Олий Мажлис Сенати қарори билан Тошкент вилояти таркибидаги Зангиота ва Тошкент туманлари бирлаштирилиб, уларнинг асосида Зангиота тумани ташкил этилди, Келес шаҳри эса ушбу туманнинг маъмурий маркази этиб белгиланганди.
Манбанинг сўзларига кўра, Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Янгийўл шаҳарлари эндиликда тўғридан-тўғри вилоятга бўйсунади.
Аввалроқ Тўйтепада янги шаҳар қурилиши учун 2 миллиард доллар сарфланиши хабар берилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар