Аввалроқ, Ўзбекистонда янги ташкил этилган “Ўзбекистон-24” телеканали синов эфирларини бошлагани, 24 июлдан тўлиқ эфирга чиқиши ҳақида хабар берган эдик. Ваъдага содиқ қолган ҳолда бугун, 24 июль куни соат 10:00 да “Ўзбекистон-24” телеканали илк бор эфирга чиқди.
Айни дамда телерадиоканал орқали Ўзбекистон ҳаётидаги воқеалар жонли эфирда томошабинларга ҳавола этилмоқда.
Ўзбекистонда ОАВ соҳасининг ривожига қаратилаётган кенг қамровли эътибор туфайли сўнгги йилларда бу соҳада кўплаб муваффақиятли ишлар амалга оширилди. Мамлакатда давлат ва нодавлат ОАВларнинг кун сайин ортиб бориши мамлакатда ОАВга бўлган эътибор, ишонч ва эҳтиёжнинг, сўз эркинлигининг инъикосидир.
“Ўзбекистон-24” телеканалининг техник имкониятлари, студияси бошқа мамлакатларнинг жонли эфирга чиқадиган ахборот телеканаллари билан рақобатлашадиган даражада, десак муболаға бўлмайди.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва ўз блогларидаги чиқишлари орқали кўпчиликнинг эътиборига тушган блогерлар, интернет-журналистлар 23 июль куни “Ўзбекистон-24” телерадиоканали фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати раҳбари Асад Хўжаев ва Ўзбекистон МТРК раисининг биринчи ўринбосари Бобур Алихонов 24 июлдан ўз фаолиятини бошлайдиган информацион-таҳлилий телерадиоканал ва унинг имкониятлари, режалар борасида меҳмонларга маълумотлар бердилар. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди
Саиджамшид Жаъфаров қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, IBA Asia камарини қўлга киритди
Binance асосчиси тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Telegram Украина «ГУР»нинг «разведка боти»ни блоклади
Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим"
Қодировнинг 16 яшар ўғли Путин номидаги Россия махсус кучлари университети куратори бўлди
Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди
Вадим Абрамов: "Вазифамиз кейинги босқичга чиқиш эди, афсуски, буни уддалай олмадик"