Украина президенти Петро Порошенко Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга 60 йиллик юбилейи муносабати билан йўллаган табригида уни ўз мамлакатига таклиф қилган.
«Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида муваффақиятли амалга оширилаётган ислоҳотлар мустақил Ўзбекистон тараққиётида янги босқич бўлади. Давлатни изчиллик билан модернизация қилиш мамлакатингизнинг халқаро обрўсини янада мустаҳкамлаш ва меҳнаткаш халқингиз фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда», деган Украина раҳбари.
У Украина ва Ўзбекистон ўртасидаги амалий мулоқотни жадал ривожлантиришга ҳар икки томоннинг тайёр экани халқлар фаровонлиги йўлида дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга хизмат қилишини таъкидлаган.
«Фурсатдан фойдаланиб, ўзингизга қулай вақтда Украинага ташриф буюришингизни таклиф этаман», дейди Порошенко. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди