Ўзбекистонда тадбиркорларнинг хорижга маҳсулотлар экспорт қилиш амалиётидан тушадиган валютанинг 25 фоизини мажбурий сотиш тартиби бекор қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 28 июлда маҳаллий экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларга доир ПҚ-3157 қарорида шу ҳақда сўз юритилади.
Унга кўра, 2017 йил 1 августдан эътиборан экспорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг экспортдан тушган валютасининг 25 фоизини мажбурий сотиш бўйича тартиб бекор қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 1 августигача бўлган муддатда республиканинг ваколатли тижорат банклари ва хўжалик юритувчи экспортчилари, шу жумладан фермер хўжаликлари орасида кенг тушунтириш ишларини олиб боради.
Қарорнинг тўлиқ матни
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарни ва фермер хўжаликлар фаолиятини, уларнинг ташқи бозорларда рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилишини иқтисодий рағбатлантириш, шунингдек, валюта бозорини янада либераллаштириш мақсадида:
1. 2017 йилнинг 1 августидан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ экспорт қилувчи хўжалик субъектларига маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) экспорт қилишдан валюта тушумларининг 25 фоизини мажбурий сотиш бўйича талаб бекор қилинади.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:
2017 йилнинг 1 августигача бўлган муддатда республикамиз ваколатли тижорат банклари ва экспорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар, жумладан, фермер хўжаликлар ўртасида ушбу қарор билан ўрнатилган тартибни амалга ошириш механизми бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб борсин;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Марказий банк раиси М.Б.Нурмуратов зиммасига юклансин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи