18:00 / 29.07.2017
5 839

Сотилган товарларни бепул етказиб бериш учун лицензия талаб этилмайди

Сотилган товарларни бепул етказиб бериш учун лицензия талаб этилмайди
Тадбиркорлар Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги зарур бўлмаган ҳолларда ҳам лицензия талаб этаётганлигидан шикоят қилмоқда. Norma таҳририяти Адлия вазирлигига тушунтиришлар юзасидан мурожаат этди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Ҳақиқатан ҳам лицензияланадиган товарларни бепул етказиб бериш учун лицензия олиш керакми? Қуйида Адлия вазирлигининг таҳририят мурожаатига берган жавобини келтирамиз.

Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомнинг 2-бандига мувофиқ, тижорат асосида амалга ошириладиган йўловчилар ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти лицензияланиши керак.

Фуқаролик кодексининг 709-моддасига биноан, йўловчи, багаж ва юк ташиш ташиш шартномаси асосида амалга оширилади. Бунда юк ташиш шартномаси бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб бериш ва олувчига топшириш, юк жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.

Товарларни олиб бориб бериш етказиб берувчи томонидан уларни маҳсулот етказиб бериш шартномасида назарда тутилган транспортда ва унда белгиланган шартларда жўнатиш йўли билан амалга оширилади.

Шу тариқа, ЎзАДТА қонунга хилоф равишда:
  • Тижорат асосида амалга ошириладиган ташиш тушунчасини талқин қилмоқда;
  • Маҳсулот истеъмолчига қўшимча ҳақ олинмасдан етказиб берилишига қарамай, юкларни ташиш бўйича харажатлар ишлаб чиқариладиган товар таннархида жамғарилади ва тегишинча лицензияланиши керак, деб таъкидламоқда.

Бундан келиб чиқадики, сотувчи томонидан ўз автомобиль транспортида товарларни етказиб берилишида лицензияни талаб қилишнинг сабаби нотўғри ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳисобланади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилдаги 185-қарорининг 2-бандида товарлар сотувчининг ўз автомобиль транспортида етказиб берилганда лицензия олиш талаб этилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно, деб тўғридан-тўғри кўрсатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сотилган товарларни бепул етказиб бериш учун лицензия талаб этилмайди