
Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, эртага, 31 июль куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати ўзгариб туради.
Тошкентда камбулутли, ёғингарчиликсиз ҳаво кузатилиб, шарқдан эсган шамол тезлиги 3-8 метр/сонияни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати кечаси +24-26 кундузи +39-41 даража бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида баъзи жойларда ҳаво ўзгариб туриб, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг тезлиги 3-8 метр/сонияни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати кечаси +22-27, кундузи +37-42 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида баъзи жойларда ҳаво ўзгариб туриб, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг тезлиги 3-8 метр/сонияни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати кечаси +24-29, кундузи +37-42 даража бўлади.
Самарқанд, Жиззаҳ ва Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг тезлиги 3-8 метр/сонияни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати кечаси +22-27, кундузи +37-42 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг тезлиги 3-8 метр/сонияни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати кечаси +25-30, кундузи +37-42 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг тезлиги 3-8 метр/сонияни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати кечаси +22-27, кундузи +37-42 даража бўлади.
Манба: Qalampir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар