1 август куни бўлиб ўтган тест имтиҳонлари натижалари 17 август куни эълон қилинади. Бу ҳақда Давлат тест маркази матбуот хизмати хабар берган.
«2 август куни тест материалларини қайта ишлаш бошланади ва жараён 17 августда якунига етади. Тест материалларини қайта ишлаш натижаси тўғрисида қўшимча равишда ахборот берилади», дейилган хабарда.
1 август куни 59та олий таълим муассасалари ва уларнинг 12та филиалида қабул тест синовлари ўтказилди.
Жорий йилда олий таълим муассасаларига 729 950 (2016 йилда – 663 304) нафар абитуриэнт ҳужжат топширган, шулардан 7 725 (2016 йилда – 7 521) нафари муддатли ҳарбий хизматни тугатган ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлардир.
Ўртача танлов 1 ўринга 11,0 (2016 йилда – 11,05) тани ташкил этди.
Тест синовларини ўтказиш мақсадида 744 минг 271 (2016 йилда – 676 минг) дона индивидуал тест саволлари комплекти тайёрланди.
Тест синовлари 1 080 (2016 йилда – 889) та бинода жойлашган махсус 21 765 (2016 йилда – 19 830) та аудиторияда ўтказилди. Давлат тест маркази ва тегишли хизмат органлари билан ҳамкорликда тест синови ўтказиш тартибига сўзсиз амал қилиш бўйича зарур чоралар қабул қилинди.
Жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш учун 17 317 (2016 йилда – 16 060) нафар ички ишлар ходимлари, 1 848 (2016 йилда – 1 276) та автотранспорт воситалари (жумладан, 84 (2016 йилда – 33) та ёнғинга қарши экипаж, 362 (2016 йилда – 326) дона тез тиббий ёрдам автомашиналари).
Тест синовларига 11 698 (1,6 %) (2016 йилда – 5 163 (0,8 фоиз) нафар абитуриент қатнашмади, 2 764 (0,38 фоиз) (2016 йилда – 714 (0,1 фоиз) нафари тест синови топшириш тартибини бузганлиги сабабли жараёндан четлаштирилди.
Тест синовлари жараёнида натижага таъсир этувчи қоидабузарлик ҳолатлари қайд этилмаган, тест материаллари шу куннинг ўзида Давлат тест марказига етказилган.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилги тест имтиҳонларининг жавоблари 20 август куни эълон қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»