
Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, эртага Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати ўзгариб туради. Ҳудудларда ҳаво булутли бўлиш эҳтимоли ҳам мавжуд.
5 август кунининг об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
Тошкентда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +33... +35, кечаси эса +20... +22 даража бўлади. Шамол сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
Фарғона, Наманган ва Андижонда кундузи ҳарорат +30... +35 даража, кечаси эса +18... +23 даражада бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 5-10 метр сонияни ташкил этади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +31... +36, кечаси эса +20... +25 даража бўлиб, шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ҳарорат кундузи +31... +36, кечаси +20... +25 даражани ташкил этади. Шамол сониясига 3-8 метр тезликда эсиши кутилмоқда.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво булутли бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +31... +36, кечаси +20... +25 даража ташкил этиб, шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсиши мумкин.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +33... +38 даража, кечаси эса +20.. +25даражага тушиши кутилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсиши мумкин.
Манба: Qalampir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар