17:31 / 05.08.2017
5 984

Ўзбекистон павильони Экспо-2017'да энг кўп кишилар ташриф буюрган жойлардан бирига айланди

Ўзбекистон павильони Экспо-2017'да энг кўп кишилар ташриф буюрган жойлардан бирига айланди
Остонадаги ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмасида Ўзбекистон павильони энг кўп кишилар ташриф буюрган жойлардан бирига айланди.

Бу ҳақда павильон раҳбари Муҳаммадҳожи Ғаппоров «Анадолу»га хабар берганлигини маълум қилмоқда Kun.uz нашри. Маълум қилинишича, кўргазма очилганидан бери ўзбек павильонига Қозоғистон пойтахти ва меҳмонларидан 250 минг нафари ташриф буюрган.

Майдони 1,3 минг кв. м. бўлган икки қаватли павильонда Ўзбекистоннинг муқобил энергетика соҳасидаги муваффақиятлари, ўзбек олимларининг ишланмалари тақдим этилган.

Ғаппоровнинг эслатишича, Остонадаги кўргазмага ташриф буюрувчилар электромобиллар ҳамда қуёшли батареялардаги машиналар, шунингдек, роботлар ва экоуйлар билан танишиши мумкин. Унинг ишонч билдиришича, яқин орада бундай лойиҳалар кишиларнинг ҳар кунлик ҳаёти бир қисмига айланади.

Павильон раҳбарининг таъкидлашича, Ўзбекистон қуёш энергетикаси салоҳияти 51 млн тонна нефть ҳажми билан баробар, шамол қуввати имкониятлари эса 360 млн тонна нефтдан ортиқни ташкил этади.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиётининг барча соҳаларида, жумладан, автомобиль саноатида ҳам қуёш энергиясидан фойдаланилмоқда.

Ғаппоров Ўзбекистон автомобиль саноати имкониятларига эътибор қаратган. «Ҳар йили мамлакатимизда 200 минг автомобиль ишлаб чиқарилади. 2030 йилга келиб ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг тахминан 49 фоизи ёқилғининг муқобил турларида ишлайдиган бўлади», - дея таъкидлаб ўтди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон павильони Экспо-2017'да энг кўп кишилар ташриф буюрган жойлардан бирига айланди