
Тошкент шаҳар ИИББ 30 июлдан бошлаб «Тозалаш-аксилтеррор» операциясини ўтказиб келмоқда. Бу ҳақда «Газета.ru»га таянган ҳолда «Дарё» хабар бермоқда.
«Паспорт-виза» тадбири доирасида пойтахтда кўп қаватли уйлардаги 96864 хонадон ва хусусий секторнинг 34380 уйлари, шунингдек, 5452 муассаса ва ташкилот текширилди. 4479 шахсга нисбатан маъмурий баённомалар тузилган бўлиб, шулардан 4265 нафари — рўйхатдан ўтмай яшаётганлар, 146 нафари — пропискасиз яшаш учун тақдим этилган уй-жой эгалари, 68 нафари — пропискасиз шахсларга иш берган шахслар.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган 456 киши профилактика ҳисобига киритилди. Кўп қаватли уйлар жойлашган даҳаларда 86 та видеокузатув камералари ўрнатилди.
59 шахс ИИББ реабилитация марказига жойлаштирилди, 78 ўсмир вояга етмаган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига олиб борилди.
56 киши даволаниш муассасаларига ётқизилган бўлиб, шулардан 21 нафари — спиртли ичимликларга муккасидан кетганлар, 14 нафари — гиёҳвандлар ва 21 нафари — руҳий хасталардир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар