22:06 / 07.08.2017
6 147

8 август учун об-ҳаво маълумоти билан танишинг

8 август учун об-ҳаво маълумоти билан танишинг
Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, ҳафтанинг илк кунида Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати ўзгариб туради.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +38... +40, кечаси эса +23... +25 даража бўлади. Шамол сониясига 3-8 метр тезликда эсади.

Фарғона, Наманган ва Андижонда кундузи ҳарорат +33... +38 даража, кечаси эса +20... +25 даражада бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 3-8 метр сонияни ташкил этади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда кундузи ҳаво кутилганидан ҳам иссиқ бўлади. Ҳарорат кундузи +35... +40, кечаси эса +20... +25 даража бўлиб, шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво иссиқ бўлиб, ҳарорат кундузи +35... +40, кечаси +22... +27 даражани ташкил этади. Шамол сониясига 3-8 метр тезликда эсиши кутилмоқда.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам осмонни бироз булут қоплайди. Ҳаво ҳарорати кундузи +37... +42, кечаси +22... +27 даражани ташкил этиб, шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +37... +42 даража, кечаси эса +22.. +27 даражага тушиши кутилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсиши мумкин.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 8 август учун об-ҳаво маълумоти билан танишинг