Ўзбекистонда фуқароларнинг чет элга бориш рухсатнома ёзуви стикерини бекор қилиш ҳамда хорижга чиқиш паспортини босқичма-босқич жорий этишни кўзда тутувчи лойиҳани ишлаб чиқиш жараёни якунланди. Бу ҳақда «ТИВ матбуот хизмати»га таяниб «UZ24» нашри маълум қилди.
Айни вақтда ҳужжат идоралараро келишув босқичида турибди.
Мазкур лойиҳа Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан тайёрланди. Хорижга чиқиш рухсатнома ёзуви стикерини бекор қилиш масаласи 5 июл куни бўлиб ўтган Ташқи ишлар вазирининг аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқоти доирасида ҳам кўтарилган эди.
Бундан ташқари фуқорликдан чиқишни расмийлаштириш ҳамда хорижга келган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тартибини соддалаштириш тўғрисидаги давлат раҳбари қарорлари лойиҳалари ишлаб чиқилди, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи