16:28 / 08.08.2017
6 419

Чиқиш визасини бекор қилиш бўйича ҳужжат тайёр бўлди — ТИВ

Чиқиш визасини бекор қилиш бўйича ҳужжат тайёр бўлди — ТИВ
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 7 август куни идоралараро йиғилиш ўтказди. Унда жорий йилнинг 5 июль куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ватандошлар билан тўғридан-тўғри мулоқоти доирасида кўтарилган масалаларни ечиш юзасидан қилинаётган ишлар тўғрисида маълумот тингланди.

Вазирлик матбуот хизмати маълум қилишича, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва бошқа давлат тузилмалари вакиллари иштирок этган.

Хабар қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан фуқароларнинг чет элга бориш рухсатнома ёзуви стикерини (ОВИР) бекор қилиш ҳамда хорижга чиқиш паспортини босқичма-босқич жорий этишни кўзда тутувчи, фуқароликдан чиқишни расмийлаштириш ҳамда хорижга келган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тартибини соддалаштириш тўғрисидаги давлат раҳбари қарорлари лойиҳалари ҳамда қонунчиликка, қонун ости ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича бошқа таклифлар тайёрлангани ва идоралараро келишув босқичида тургани маълумот учун қабул қилинган.

Шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг меҳнат мигрантларини тегишли ижтимоий пакет, жумладан зарур яшаш-маиший шароит, муносиб иш ҳақи даражаси ва бошқа имтиёзлар билан таъминлашни кўзда тутувчи Ўзбекистон фуқароларини ишга ёллашни ташкиллаштириш бўйича йирик хорижий ҳамкорлар билан икки томонлама битимлар тузиш бўйича фаолияти қўллаб-қувватланган.

Йиғилиш якунларига кўра Идоралараро ишчи гуруҳи таркиби ва унинг 2017-2018 йилларга мўлжалланган Иш режаси келишилган ва тасдиқлаш учун таклиф қилинган.


Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Чиқиш визасини бекор қилиш бўйича ҳужжат тайёр бўлди — ТИВ