2017 йил 8 август куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси томонидан ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.
Кун.uz мухбирининг хабар беришича, анжуманда Ободонлаштириш бош бошқармаси вакиллари соҳада амалга оширилаётган ишлар ва белгиланган вазифалар юзасидан маълумотлар берди.
Шунингдек, тадбир давомида пойтахт кўчалари ўртасига ўрнатилган ажратувчи тўсиқлар олиб ташланиши маълум қилинди. Ободонлаштириш бош бошқармаси раҳбари ўринбосарининг сўзларига кўра, йўл ўртасидаги тўсиқлар машина ва пиёдалар ҳаракатига халақит беради. Автомобиль ҳайдовчисига тўсиқлар гўёки, давоми йўқ девордек туюлади.
Маълум бўлишича, айнан шу масалада виртуал қабулхонага кўплаб ариза ва таклифлар келиб тушган.
"Фуқароларнинг талабларини инобатга олган ҳолда, биз тўсиқларни демонтаж қилишда давом этамиз. Бу ишлар Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳисобидан амалга оширилади", - деди бошқарма раҳбари ўринбосари.
Маълумот ўрнида: айни пайтда йўл ажратувчилар Мустақиллик шоҳкўчаси ҳамда Навоий кўчасидан олиб ташланган. Демонтаж қилинувчи тўсиқлар тегишли ташкилотларга етказилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди