
Тошкентнинг Шимолий вокзал ҳудудида Кичик ҳалқа йўли орқали ўтувчи йўл ўтказгични қайта тиклаш ишлари 1 сентябргача якунланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» бошқарув раиси ўринбосари Даврон Деҳқонов бугун бўлиб ўтган Пресс-клуб сессиясида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, айни вақтда ҳудудда реконструкция ишлари жадаллик билан давом этмоқда, белгиланган режадан ортда қолишлар кузатилмаяпти.
Кичик ҳалқа йўли орқали ўтувчи автомобиль йўл ўтказгич 2008 йилда демонтаж қилинган эди. Кўприкнинг эни 30, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинади. Эни 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми янгидан қурилади. Икки томонида пиёдалар йўлакчалари қурилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар