Видеоселекторда иштирок этган Кун.uz мухбирининг маълум қилишича, Давлат раҳбари мажлисда Халқаро Пресс-клуб фаолиятига алоҳида тўхталди. Президент “ХПК шунчаки ташкил этилмагани, у ҳудудлардаги ўзгаришларни акс эттириши”ни қайд этди. Ўзбекистон Президенти ХПКнинг жойларда сайёр сессияларини жорий этганини юқори баҳолади.
Мирзиёев, ХПКнинг ҳар бир сессиясини бевосита кузатишини айтар экан, видеоселекторда раҳбарларга ХПК сессияларига муовинларини юборишни тақиқлади. Бундан кейин Президент топшириғига биноан Халқаро Пресс-клубнинг барча йиғилишларида фақат вазирликлар, ҳокимликлар, идора ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари иштирок этади.
Фото: Халқаро Пресс-клуб
“Пресс-клубга ўринбосарлар бормасин”, - дея алоҳида уқдирди Давлат раҳбари. Шу ўринда, Шавкат Мирзиёев вақти келганида ХПК сессиясида ўзи ҳам иштирок этишини алоҳида таъкидлади.
Фото: Халқаро Пресс-клуб
Президент Мирзиёев Давлат раҳбари, хусусан, Пресс-клубнинг ўтган ҳафтада Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятларига уюштирган сафарига эътибор қаратиб, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида амалий ўзгаришлар кўлами кенглигини ушбу сайёр сессиялар ҳам исботлаганини билдирди. Бундан ташқари, Президент Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраевнинг фаолиятини ҳам ижобий баҳолаб, вилояти ҳокими лавозимига тайинланганига қисқа вақт бўлганига қарамай, унинг халқ орасига кирганини ХПКнинг сайёр сессиясидаги сўзларидан билиш мумкин бўлган.
Фото: Халқаро Пресс-клуб
Президентнинг айтишича, вилоят ҳокимларининг ХПКдаги иштироки ва унда жавоб беришларидан уларнинг халқ орасига қанчалик кириб боргани, дарду-ташвишидан нақадар хабардор эканини билиб олса бўлади.
Фото: Халқаро Пресс-клуб
Шу ўринда, таъкидлаш жоизки, Президент Мирзиёев ХПКнинг “Ўзавтосаноат” АЖга вилоятларга сафарларни ташкил этиш учун автобус сўраб қилган мурожаатидан хабар топгач, “Ўзавтосаноат” АЖ раҳбариятига Пресс-клуб учун энг сўнгги русумдаги юмшоқ ўриндиқли “Isuzu” автобусни Президент номидан совға қилиш вазифасини топширган.
Фото: Халқаро Пресс-клуб
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди