2017 йилнинг учинчи чорагида Ўзбекистонда «ҳалол» стандарти жорий этилади. Бу ҳақида «Ўзстандарт» агентлигининг директор ўринбосари Жамшид Мирсаидов 11 август куни ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
«Ҳозирда биз Малайзия ва Туркиядан «ҳалол» стандартларини олиб келиб, ихтиёрий тарзда жорий қилинади. Айнан «ҳалол» стандартни киритиш бўйича махсус дастур ҳам ишлаб чиқилган. Насиб этса, жорий йилнинг учинчи чорагида мазкур стандартни йўлга қўйиш бўйича қарор қабул қилинади», дея қайд этди Жамшид Мирсаидов.
Эндиликда «ҳалол» стандартидан фойдаланиш истагида бўлган тадбиркорлар ҳамда ишлаб чиқарувчилар агентликка мурожаат қилишлари мумкин.
«Ҳукумат томонидан «ҳалол» стандартини жорий қилиш бўйича турли таклифлар ва топшириқлар берилган. Тез орада бу қарорнинг қабул қилиниши экспорт салоҳиятининг ўсишига ўз ҳиссасини қўшади. Шунингдек, чет элдан юртимизга келадиган меҳмонлар, айниқса, араб давлатларидан ташриф буюрувчи сайёҳларнинг маҳсулотларимизга бўлган ишончи ортади», дея қўшимча қилди Мирсаидов. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...