16:38 / 12.08.2017
9 530

Ўзбекистонда яна бир халқаро олий таълим муассасаси очилади

Ўзбекистонда яна бир халқаро олий таълим муассасаси очилади
Олий таълим вазири Ином Мажидов “Уюшмаган ёшлар билан олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференциянинг ялпи мажлисида Ўзбекистонда халқаро олий даргоҳ очилишини маълум қилди, деб ёзади Qalampir нашри. Лекин қандай таълим муассасининг очилиш вақти, йўналиши ҳақида ҳозирча ахборот берилгани йўқ.

Вазир Мажидов жорий йилнинг ўзида 3 та филиал ва 1 та институт очилганлигини қўшимча қилиб ўтди.

Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев “Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини ташкил этиш тўғрисида” қарорни имзолагани ҳамда унга кимлар қабул қилиниши ҳақида хабар берган эдик.

Янги ташкил этилган педагогика институтга узоқ йиллар Миллий университетга раҳбарлик қилган Ғофуржон Муҳамедов ректори этиб тайинланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда яна бир халқаро олий таълим муассасаси очилади