19:25 / 14.08.2017
9 958

Тошкент давлат техника университетида сиртқи бўлим очилди. Ҳужжатлар 20 августгача қабул қилинади

Тошкент давлат техника университетида сиртқи бўлим очилди. Ҳужжатлар 20 августгача қабул қилинади
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2017 йил 25 июлдаги 4-сон қарори билан Тошкент давлат техника университетида 2017—2018-ўқув йилидан бошлаб тажриба-синов тариқасида масофавий ўқитиш элементларини қўллаган ҳолда сиртқи таълим шаклида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш учун қабулни амалга оширишга розилик билдирилган, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.

Шу сабабли университет сиртқи таълим шаклида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш истагини билдирган фуқароларни ўқишга таклиф этади. Ҳужжатлар 2017 йил 20 августгача қабул қилинади.

Сиртқи таълим шаклида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  1. Ректор номига ариза;
  2. Олий маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом (асл нусхаси) иловаси билан (хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари ўрнатилган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим);
  3. 3,5 х 4,5 сантиметр ҳажмдаги 6 дона фотосурат;
  4. №086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
  5. Паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси;
  6. Паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат шахсан кўрсатилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент давлат техника университетида сиртқи бўлим очилди. Ҳужжатлар 20 августгача қабул қилинади