15:52 / 15.08.2017
8 661

Шавкат Мирзиёев янги институтга асос солди

Шавкат Мирзиёев янги институтга асос солди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 август куни давлат бошқаруви академияси қошида ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрлар тайёрлаш бўйича институт ташкил этилиши тўғрисида қарор имзолади.

Ҳужжатда қайд этилишича, институт фаолияти ёшлар муаммоларини ўрганиш; шу соҳада илмий, таҳлилий тадқиқотлар олиб бориш; истиқболли кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги давлат бошқаруви академияси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мазкур институтнинг муассислари ҳисобланади.

Институтда ёш кадрлар малакасини ошириш мақсадида алоҳида ўқув курслари ҳам ташкил этилади. Ўқув курсларига тингловчилар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тавсия этилади. Номзодлар 30 ёшдан ошмаган бўлиши, олий маълумотли ва камида 2 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши лозим. Улар суҳбат ва тест орқали ўқишга қабул қилинадилар.

Институт давлат бошқаруви академияси биносида жойлашади.


Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев янги институтга асос солди