2017 йил 18 август куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди, деб хабар қилади Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати.
Мажлисда Айбек Тургуновнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси ваколатини берган ёзма аризасига мувофиқ муддатидан илгари тугатиш ҳамда Андижон ва Жиззах вилоятлари давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлисларини 2017 йил 21 август куни мос равишда Андижон давлат университетининг катта мажлислар залида ва Жиззах мусиқали драма театри биносида ўтказиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.
Шунингдек Комиссия ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи