date

Тошкентга Германиядан 7,5 метрли 28 туп сарв дарахти олиб келинди

Тошкентга Германиядан 7,5 метрли 28 туп сарв дарахти олиб келинди

Ўзбекистон пойтахтига Германия кўчатхоналаридан бирида етиштирилган 28 туп сарв дарахти олиб келинди.

Кўкариб турган дарахт кўчатларини Чехиянинг Брно шаҳридан “Волга-Днепр” авиакомпанияси мутахассислари томонидан Ил-76ТД-90ВД юк ташувчи ҳаво кемасида олиб келинган, деб ёзади Kun.uz.

“7,5 метрли дарахтлар махсус қутиларга қадоқланди. Бўйи сабабли уларни самолёт ички кранлари кўтара олмади. Ташқи кранлар ижараси қиммат тургани сабабли Лейпцигдан бизнинг махсус кўтарма қурилмаларимизни оператив тарзда олиб келишди ва қутилар рельслар ва форклифтлар ёрдамида самолётган жойлаштирилди”, – дея ойдинлик киритди “Волга-Днепр” авиакомпаниясининг савдо бўйича мутахассиси Вячеслав Шахов.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентга Германиядан 7,5 метрли 28 туп сарв дарахти олиб келинди