Андижонда бир сигирдан 3та бузоқча туғилди

Андижонда бир сигирдан 3та бузоқча туғилди
Андижонда бир сигирдан 3та бузоқча туғилди

Якунланаётган ҳафтада Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги Гулистон ҚФЙ ҳудудида жойлашган Карнайчи маҳалласида истиқомат қилувчи Олимжон Юнусовнинг хонадонида парваришланаётган сигир бирданига 3та бузоқча туғди.

Уларнинг иккитаси новвос, биттаси эса ғунажин экани маълум қилинган. Шунингдек, бузоқчаларнинг барчаси соғлом, ҳолати кўнгилдагидек экани айтилган.

"Бу биз учун кутилмаган воқеа бўлди. Оиламизнинг барча аъзолари жуда ҳам хурсанд. Сигир ва бузоқларни меҳр ва эътибор билан парваришлаяпмиз", - дейди хонадон соҳиби О.Юнусов.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар