00:04 / 23.08.2017
5 895

Mirzo Ulugbek Innovation Center номли марказ қачон очилиши маълум бўлди

Mirzo Ulugbek Innovation Center номли марказ қачон очилиши маълум бўлди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 июнь куни «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолаган эди.

Ушбу фармон асосида ташкил этилаётган Mirzo Ulugbek Innovation Center – ахборот технологияларини ишлаб чиқиш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш инновациялар маркази ушбу ҳафтада ишга тушади.

Мирзо улуғбек номидаги инновациялар марказининг асосий вазифаси – ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритаётган хўжалик субъектларни ҳамда дастур ишлаб иқарувчиларни бирлаштиришдир. Янги марказ Республика ичида экстерриториал принципда ташкил қилинган, яъни Ўзбекистоннинг исталган ҳудудида жойлашган IT-корхоналар инновациялар маркази резидентига айланиши мумкин.

“Марказнинг расмий ишга тушиш куни этиб 25 август белгиланган. Унинг дастлабки ишлаш муддати 10 йилга мўлжалланган. Кейинчалик узайтириш имконияти бор. Марказ резидентларига катта имтиёзлар берилган. Хусусан, улар 2028 йилнинг 1 январига қадар ҳар қандай солиқ ва мажбурий тўловлардан озод қилинган”, — деди Uzinfocom вакили.

Инновациялар маркази ишчилари маошлари 2028 йилнинг 1 январига қадар 7,5 фоиз солиқ солинади, ҳамда бюджетдан ташқари пенсия фондига 4,5 фоиз солиқ тўлашади.

Мирзо улуғбек номидаги инновациялар марказини қўллаб-қувватлаш учун, бугунги кунда, давлат органлари, илмий ва маърифий муассалалар фаолиятини мувофиқлаштирадиган махсус кенгаш ҳам ташкил қилинган.

Манба: Terabayt.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Mirzo Ulugbek Innovation Center номли марказ қачон очилиши маълум бўлди