Ўзбекистонда тижорат банкларига хос бўлмаган назорат функциялари бекор қилинади. Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Президентнинг “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва бизнес юритиш шароитларини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ҳужжатга кўра, тижорат банкларига хос бўлмаган назорат функциялари уларни тегишли молиявий, солиқ, божхона ва бошқа назорат қилувчи органларга берилиши йўли билан бекор қилинади.
Хусусан, ушбу фармон қабул қилиниши билан банклар Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахсларининг экспорт-импорт амалиётлари бўйича хорижий валютадаги маблағлари ҳаракати устидан назорат қилмайди.
Шунингдек, тижорат банклари давлат бюджети даромадларига тўловларнинг ўз вақтида ўтказилиши ва бюджетнинг даромад ҳисоблари бўйича амалиётлар ўтказиш, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар банк ҳисобларидан маблағларни расмийлаштиришни ўрнатилган тартибига риоя этишни ҳам кузатмайди.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг тижорат банклари кассаларидан олинган нақд пулларнинг мақсадли фойдаланиши устидан назорат функцияси ҳам бекор қилинади.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди