Кейинги кунларда жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинган лотин-кирилл мавзусида сенаторлар томонидан расмий изоҳ берилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Иқболжон Мирзалиев (Иқбол Мирзо) Тараққиёт марказида Сенатнинг 24-25 август кунлари бўлиб ўтган ялпи мажлисида қабул қилинган қонунлар муҳокамасига бағишланган тадбир якунида лотин ёзувига асосланган ўзбек тили ёзуви бўйича баҳслар юзасидан шундай муносабат билдирди:
«Бир нарсани аниқ айтишим мумкин: ҳеч қачон кирилл алифбосига қайтилмайди. Фақат битта масала — лотин графикаси таҳрир қилинади. Масалан, баъзи ҳарфларимиз иккита ҳарф билан ёзилади. «Пошшо» деб ёзадиган бўлсангиз, сўз чўзилиб кетади.
Лотин ёзувининг қулайликлари кўп, дунёга интилсак, инглиз тилини ўрганиш учун айни муддао. Лекин таҳрирталаб. Масалан, «ш» ҳарфи сўз бошида келса, дейлик, Шуҳрат Ризаевнинг исмида бош ҳарфнинг биттаси катта, битта кичик ёзилади. Энди Шуҳрат акадан рухсат олган ҳолда битта белги билан белгилаймиз (кулади).
Шуҳрат ака таклифининг битта яхши тарафи шундаки, бу баҳс, мунозара уйғотди. Лекин давлатнинг бу борадаги сиёсати қатъий, ўзгармайди», деган сенатор.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафталар давомида адабиётшунос Шуҳрат Ризаевнинг кирилл алифбосига қайтиш бўйича билдирган таклифи ҳамон муҳокамалар марказида турибди. Интернетда лотин ёки кирилл алифбосидан бирини танлаш бўйича баҳслар давом этмоқда.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар