Мактабларда янги ўқув йили қайси кундан бошланишига аниқлик киритилди

Ўзбекистондаги барча умумтаълим мактабларида янги ўқув йили одатдаги каби 2 сентябрь, шанба куни бошланади. Бу маълумотни Kun.uz мухбирига Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати тасдиқлади.
Шу тариқа, бунгача айрим нашрларда янги ўқув йили 4 сентябрь, душанба куни бошланиши ҳақидаги хабарлар расман инкор этилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили, 2016/2017 ўқув йили 4 сентябрь, якшанба кунидан бошланганди. Ўшанда бунга Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисидаги президент қарори сабаб бўлганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Шу тариқа, бунгача айрим нашрларда янги ўқув йили 4 сентябрь, душанба куни бошланиши ҳақидаги хабарлар расман инкор этилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили, 2016/2017 ўқув йили 4 сентябрь, якшанба кунидан бошланганди. Ўшанда бунга Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисидаги президент қарори сабаб бўлганди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…