30 август куни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди ва ташкилотга янги раҳбар тайинланди.
Kun.uz маълум қилишича, Алишер Хўжаев ЎзМТРК раислигига қайтарилган.
У бир ойга яқин вақт давомида телевидениега раҳбарлик қилган, 29 август куни лавозимдан олинган Бобур Алихонов ўрнида ишни давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Хўжаев 2005 йил апрелидан 2017 йил бошига қадар ЎзМТРК раҳбари бўлган, шу йил бошида ишдан кетган ва унинг ўрнига Хуршид Мирзоҳидов тайинланганди. Мирзоҳидов бу лавозимда ярим йил, 2017 йил августига қадар фаолият юритди.
У 1963 йили Тошкент вилоятида таваллуд топган бўлиб, 1985 йили Самарқанд давлат университетини физика ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Хўжаев 1985—1993 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси тизимидаги илмий-текшириш институтлари, ишлаб чиқариш бирлашмаларида фаолият олиб борган. 1993—1996 йилларда NKK фирмасида тизим муҳандиси бўлиб ишлаган.
Алишер Хўжаев 1996 йилдан раҳбарлик лавозимларида фаолият юрита бошлаган. Жумладан, 1998 йилга қадар «КомУзАзия» компаниясида, 1998—2001 йилларда эса UzPAK компаниясида бош директор лавозимида меҳнат қилган.
2001—2002 йилларда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, 2002—2005 йилларда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг (ҳозирги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги) раҳбари ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган. Шундан кейин, 2005 йил 15 апрелидан Ўзбекистон Телерадиокомпаниясига раҳбарлик қилишни бошлаганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади