date

Ўзбекистондаги 1 300 таълим муассаси қуёш коллекторлари билан таъминланади

Ўзбекистондаги 1 300 таълим муассаси қуёш коллекторлари билан таъминланади

Яқин йилларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида жойлашган 1 300га яқин умумтаълим муассасаларини ва коллежларни қуёш коллекторлари билан таъминлаш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда ЎзР ФА энергетика ва автоматика институти бўлим мудири Роман Зоҳидов айтиб ўтди.

Унинг сўзларига қараганда, қишлоқ жойларидаги 600га яқин врачлик пунктлари ҳам айнан мана шундай панеллар билан жиҳозланади. Бу пунктлар ва таълим муассасалари асосан чекка ва бориш қийин бўлган туманларда жойлашади. Шу йўл билан ушбу ҳудудларни электр билан таъминлаш масаласи қисман ҳал қилинади.

Мутахассиснинг сўзларига қараганда, новаторлик технологияларининг режада кўзда тутилган даражада амалга оширилиши яқин йилларда мамлакат энергия тизими юкламасини 2 млрд кВт/соатга қисқартиришга ва 2 млн Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилишини таъминлашга ёрдам беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистондаги 1 300 таълим муассаси қуёш коллекторлари билан таъминланади