GM Uzbekistan автомобилсозлик компанияси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ўз маҳсулотлари ва хизматлари учун нарх ва тарифларни ҳақиқий маънода сўмга ўтказиши, хорижий валютага боғланган тарифларини сўмда қайта ҳисоблаши ҳақида эълон қилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи галдаги чоралар ҳақида"ги фармонни имзолаган эди.
Мазкур фармонда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, етказиб берилаётган товар ва кўрсатилаётган хизматлар нархи ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон мобил алоқа операторлари ва интернет-провайдерлари 5 сентябрдан ўз тарифларини сўмга ўтказиши, тарифларга асос сифатида Марказий банкнинг 29 августдаги курси (4210,35 сўм)ни олиш бўйича қарор қабул қилгани ҳақида хабар берилган эди.
«Газета.uz»нинг ўз манбаларига асосланиб хабар беришича, яқин вақт ичида нарх ва тарифлари доллар ёки бошқа хорижий валютада белгиланган Ўзбекистондаги барча компаниялар, хусусан, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва GM Uzbekistan компанияси ҳам телеком-ширкатларникига ўхшаш қарорларини эълон қилишлари кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда