7 466
Конверсион карта очиш учун тўланадиган комиссион тўлов 100 минг сўмгача камайтирилди
5 сентябрь, сешанба куни тонгдан Ўзбекистон банкларининг айрибошлаш шохобчалари аҳолидан хорижий валюталарни бир кун муқаддам Марказий банк томонидан белгиланган янги курс бўйича сотиб олишни бошлади. Бу ҳақда «Газета.uz»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Жисмоний шахсларга хорижий валюталарни сотиш аввалгидек тижорат банкларининг конверсион бўлимларида пул маблағларини халқаро тўлов карталарига ўтказиш орқали амалга оширилмоқда.
Конверсион карталардан хорижда фойдаланиш, жумладан, банкоматлардан нақд пулларни ечиб олишдаги чекловлар бекор қилинган.
Банклардан бирининг нашрга маълум қилишича, карта очиш учун комиссион тўлов 35 евродан 100 минг сўмгача камайтирилган, нақд пулни ечиб олиш комиссион тўлови эса 1 фоиз (энг кам комиссия — 4 доллар), карта орқали тўлашда — 0,5 фоиз ва қўшимча 50 цент этиб белгиланди.
Айрибошлаш шохобчаларида дунёнинг асосий бешта валютаси — АҚШ доллари, евро, фунт стерлинг, Швейцария франки ва япон иенаси қабул қилинмоқда.
1 АҚШ доллари 8000 сўмдан сотиб олиниб, 8150 сўмдан сотилмоқда. 1 фунт стерлинг 10 527 сўмдан сотиб олиниб, 10 537 сўмдан сотилмоқда. 1 япон иенаси эса 74 сўмдан сотиб олиниб, 77 сўмдан сотилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас