6 295
Самарқанддаги Шоҳи Зинда кўчасида пиёдалар учун мўлжалланган янги замонавий кўприк қурилди
Самарқанд шаҳридаги Шоҳи Зинда кўчасининг Ислом Каримов кўчаси йўналишида пиёдалар учун мўлжалланган янги замонавий кўприк қурилди. Бу ҳақда «Самаркандский вестник»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов дафн қилинган Ҳазрати Хизр масжиди ёнидаги ёдгорлик мажмуида кенг кўламли реконструкция ва ободонлаштириш ишлари ниҳоясига етмоқда.
Бунинг натижасида Воҳид Абдуллаев ҳамда Шоҳи Зинда кўчалари чорраҳасининг ташқи кўриниши таниб бўлмас даражада ўзгарди. Ёдгорлик мажмуага ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида зиналар, дам олиш ўриндиқлари, айвонлар, автомобиллар учун тураргоҳлар қурилди.
«Шоҳи Зинда кўчасидаги пиёдалар учун мўлжалланган кўприкни бир ярим ой ичида қуриб битказдик. Ҳозирда ҳудудни ободонлаштириш ишлари якунига етмоқда, унга салкам 50 киши жалб қилинган», — дейди «Самвилқурилишсервис» МЧЖ директори Акмал Тўхтамуродов.
Ушбу ёдгорлик мажмуаси 2018 йилнинг 30 январида, Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан очилиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда