
18 сентябрда Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий суд ҳакамлари, вилоят ва уларга тенглаштиришган жиноий ва фуқаролик судлари вакиллари, Олий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари, Сенат аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг маъсул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, ОАВ вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда УзА хабарига асосланиб Kun.uz хабар берди.
Йиғилишни Олий суд раиси Ш.Ғозиев олиб борди.
Унда қонун устуворлигини таъминлаш бўйича Президент Ислом Каримов бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш ва либераллаштиришга кўмак бериши таъкидлаб ўтилди. Бунинг натижасида эса фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари мустаҳкамланади.
Йиғилишда муҳокама қилинган Олий суд пленумининг “Судланганликни тугатиш ва олиб ташлаш бўйича қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги, “Психиатрик стационар, силга қарши курашувчи муассасасининг махсус бўлимига ғайриихтиёрий равишда даволаниш учун ётқизиш ва даволаниш муддатини узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги лойиҳалар инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилади, чунки тегишли қонунларни қўллаш ва ягона суд амалиётини шакллантириш учун қаратилган.
Кўриб чиқилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Йиғилишда Ўзбекистон Бош прокурори И.Абдуллаев ҳам иштирок этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар