06:30 / 16.09.2017
5 698

Тадбиркорлар ноль қийматидаги иншоотларни олиш учун кимга мурожаат қилиши мумкин?

Тадбиркорлар ноль қийматидаги иншоотларни олиш учун кимга мурожаат қилиши мумкин?
“Ўз бизнесини йўлга қўйган, тадбиркорлик соҳасида муваффақиятга эришиб келаётган, бироқ ижарада турувчи тадбиркорлар ноль қийматидаги иншоотларни олиш учун қаерга мурожаат қилиши мумкин?”. Мазкур савол Халқаро пресс-клуб 15 сентябрь куни “Бизнес-омбудсман - тадбиркорлик ҳимояси ва вазифалар таҳлили” мавзусига бағишланган анжуманида тегишли идора вакилларига йўлланди. Бу ҳақда анжуманда бевосита иштирок этган KUN.UZ мухбири хабар беради.

Юқоридаги саволга Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов жавоб берди:
“Мана шу ноль қийматида биноларни сотиш - жуда долзарб масала. Давлатимиз раҳбари томонидан тегишли органларга махсус топшириқлар берилган. Шу жумладан, Савдо-саноат палатаси томонидан ўтган давр ичида 54 та туманда тўлиқ инвентаризация ўтказилди. Маҳаллалардаги бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ерларнинг ҳаммаси рўйхатга олинди. 1 миллион квадрат метрдан ошиқ бўш турган иншоотлар, 500 гектардан зиёд ерлар мавжудлиги аниқланди.

Мана шу ерлар аҳолини янги иш ўринлари билан таъминлаш, ёшларни ва кам таъминланган оилалардаги фуқароларнинг бандлигини оширишга ажратилади ва бу борада лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Биргина инвентаризация вақтидаёқ ташаббускорлар томонидан 800та лойиҳа ишлаб чиқилди ва ҳозирда улар амалиётга тадбиқ этилмоқда. Тадбиркорлар бундай иншоотларни сотиб олиши учун Давлат рақобат қўмитаси ёки Савдо-саноат палатасига мурожаат қилиши мумкин. Сабаби бизда ҳар битта аниқланган биноларнинг паспорти, керакли маълумоти мавжуд”.

Ислом Жасимовнинг таъкидлашича, тадбиркорларга 0 қийматидаги биноларни сотиб олишлари учун яқиндан кўмак берилади. Шунингдек, палатага ўз муаммоси билан мурожаат қилган ҳар бир тадбиркорнинг масаласи албатта, ҳал қилиниши ҳам алоҳида қайд этилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тадбиркорлар ноль қийматидаги иншоотларни олиш учун кимга мурожаат қилиши мумкин?