
Британияликлар Ўзбекистонда пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш учун замонавий кластер қуради, шунингдек, маҳсулотларни қайта ишлаб, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг Сирдарё вилоятида замонавий агрокластер барпо этиш чоралари тўғрисидаги қарорида кўзда тутилган.
Ушбу лойиҳа доирасида Век cluster қўшма корхонаси ташкил этилади, таъсисчилар Британиянинг TRONTEX LP ва GRATUM TRADING LP компаниялари бўлади.
Янги кластер қуриладиган Сирдарё вилояти ҳокимияти 18 минг гектар суғорма ер ажратади, шундан 13 минг гектари Мирзобод туманида, 5 минг гектари – Ховосда.
Президент қарорига кўра ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун корхона 2022 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларидан озод қилинади.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар