Бугун, 19 сентябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги БМТ Бош қароргоҳида ўтказилиши режалаштирилган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси ўз ишини бошлайди. Унда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев маҳаллий вақт билан тушдан сўнг БМТ минбарида нутқ сўзлаши кутилмоқда.
Мамлакат раҳбари Польша президенти Андреж Дуда, Миср президенти Абул Фаттоҳ Ал-Сисийдан сўнг 23-навбатда минбарга кўтарилади. Шавкат Мирзиёевнинг нутқидан сўнг, Арманистон, Коста-Рика, Уганда, Шри-Ланка ва умумий ҳисобда 13та давлат раҳбарлари нутқ сўзлаши режалаштирилган.
Мазкур йирик сиёсий тадбирда БМТ фаолиятини ислоҳ этиш, дунё ҳамжамиятининг янги ривожланиш мақсадлари сари якдил қадам ташлашга келишиб олиш, терроризм ва сепаратизм кўринишида ҳаракатларга барҳам каби масалаларга тўхталиб ўтилади.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда