19 сентябрдан 20 сентябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00 дан, Нью-Йорк вақти билан эса 16:00 дан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги маърузаси “Ўзбекистон” ва “Ўзбекистон 24” телеканаллари орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади. Бу ҳақида Президент матбуот хизматида маълум қилинди.
Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг маърузасини БМТнинг расмий сайти https://gadebate.un.org/ru орқали ҳам кузатишингиз мумкин.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Президенти Польша ва Миср давлатлари раҳбарларидан сўнг маъруза қилади.
Йирик сиёсий тадбирда БМТ фаолиятини ислоҳ этиш, дунё ҳамжамиятининг янги ривожланиш мақсадлари сари якдил қадам ташлашга келишиб олиш, терроризм ва сепаратизм кўринишида ҳаракатларга барҳам бериш каби масалаларга тўхталиб ўтилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда