Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида бугунги кунда Марказий Осиё минтақаси доирасидан чиқиб, халқаро муаммога айланган Орол фожиасига дунё ҳамжамияти фикрини қаратди, деб ёзади Qalampir нашри.
Президент Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда минтақанинг умумий сув захираларидан оқилона фойдаланиш масаласи бугунги кунда асосий масала бўлиб қолишини айтиб ўтди.
БМТ Бош котибининг “сув, тинчлик ва хавфсизлик муаммолари ўзаро чамбарчас боғлиқ”, деган фикри Шавкат Мирзиёев томонидан тўла қўллаб-қувватланиши билдирилди.
Сув муаммосини ҳал қилишнинг минтақа мамлакатлари ва халқлари манфаатларини тенг ҳисобга олишдан бошқа оқилона йўли йўқ эканини Ўзбекистон раҳбари ишонч билан гапирди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон БМТнинг превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази томонидан ишлаб чиқилган Амударё ва Сирдарё ҳавзалари сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги конвенциялар лойиҳаларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Экологик муаммолардан бири бўлган Орол ҳалокатига жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини қаратиб, Президент ўз қўлида Орол фожиаси акс эттирилган харита борлигини айтди.
Денгизнинг қуриши билан боғлиқ оқибатларни бартараф этиш учун ҳаракатларни бирлаштириш зарурлиги қайд этилди.
Президент БМТ томонидан Орол фожиасидан жабр кўрган аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича қабул қилинган махсус дастур амалга оширилишини қўллаб қувватлашини айтиб ўтди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда