05:35 / 26.09.2017
6 244

Самарқандда ташкил этилган «электрон поликлиника»да wi-fi ишга тушди

Самарқандда ташкил этилган «электрон поликлиника»да wi-fi ишга тушди
Самарқанд шаҳридаги 12-сон оилавий поликлиникада аҳолини онлайн тарзда электрон рўйхатга олиш тизими ишга туширилди.

«Электрон поликлиника» дастури беморларни ягона электрон рўйхатга олиш ва интернет тармоғи орқали шифокор қабулига ёзилишда кўмаклашади. Ҳозирда поликлиника ҳудудида яшовчи фуқароларнинг ягона тиббий картаси яратилмоқда.

Муассасанинг кутиш залида ўрнатилган мониторлар орқали ҳар ким навбати келганини кузатиб туриши мумкин. “Саломатлик-3” лойиҳаси асосида рўйхатхона ва шифокорлар хоналари замонавий компьютер тизимлари билан таъминланиб, локал-ҳисоблаш тармоқларига уланди. Бу ҳақда «Самарқанд вилояти ҳокимлиги»га таяниб «Даркчи» хабар берди.

Эндиликда қайси ихтисосликдаги шифокор нечанчи хонада қабул қилиши, иш вақти ва қабул кунлари билан танишиш мумкин. Шифокор қабули ҳам телефон орқали, ҳам уйдан чиқмаган ҳолда электрон тарзда амалга оширилиши мумкин.

- Янги хизмат тури поликлиника ҳудудида яшовчи аҳолига рўйхатдан ўтиб, республикамизнинг барча тиббиёт муассасаларида ўзининг касаллик варақаларидан электрон тарзда фойдаланиш имкониятини беради, - дейди поликлиника бош врачи ўринбосари Эътибор Ғафурова. - Мазкур дастур асосида эндиликда фуқаролар поликлиникада фаолият юритаётган шифокорлар қабулига онлайн тарзда навбат талонини олишлари мумкин.

Яна бир қулайлик, бемор шифокор қабулига олдиндан навбат олмай келган бўлса, шу ернинг ўзида электрон тарзда навбатда туради. Бунинг учун ҳар бир ташриф буюрувчи махсус ўрнатилган қурилма орқали ўз тартиб рақамини олиб, мониторда навбати қачон келишини кузатиб боради.

Кутиш вақтини фойдали ташкил қилиш мақсадида поликлиника ҳудудида wi-fi зона ташкил этилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Самарқандда ташкил этилган «электрон поликлиника»да wi-fi ишга тушди