
Жорий ҳафта охирида Ўзбекистонда ҳарорат кескин пасайиши кузатилиши мумкин. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хабарига кўра, 28 сентябрь кунидан мамлакат ҳудудига шимолдан совуқ ҳаво оқими кириб келади.
«28-30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Қозоғистон Республикаси ва Повольже орқали Европанинг Россия қисмида (Москва вилоятида) ҳосил бўлган нам, совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда», дейилган хабарда .
28-30 сентябрь кунлари Республика ҳудудида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, шамол тезлиги 15-20 м/с, (55-75 км/соат) гача кучайиши кутилмоқда. 28-30 сентябрь кунларида ҳаво ҳарорати кундузи 15-20 даража илиқ, 30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари кечаси 3-8 даража илиқ, вақти-вақти билан 0 даражагача совуши кутилмоқда.
Шунингдек, ҳафта охирида Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар