17:33 / 27.09.2017
5 284

Тиббиёт ОТМ битирувчиларининг 74 фоизи шу йўналишда ишга жойлашди

Тиббиёт ОТМ битирувчиларининг 74 фоизи шу йўналишда ишга жойлашди
Ўзбекистондаги тиббиёт ОТМ битирувчиларининг 74 фоизи ўзи таълим олган йўналишда ишга жойлашди. 27 сентябрь куни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий таълимдаги ислоҳотларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кун.уз хабар берди.

Тадбирда маълум қилинишича, 2016-2017 ўқув йилида тиббиёт йўналишида фаолият юритувчи олий таълим муассасаларини 3 197 нафар талаба тугаллаган. Шулардан 2 366 нафари, яъни 74 фоизи шу йўналиш бўйича ишга жойлашган. 445 нафари магистратура босқичида ўқишни давом эттирадиган бўлди, 250 нафари клиник ординатурасида бўлса, ишга жойлашмаганлар атиги 4 кишини ташкил қилади.

Шунингдек тадбирда тиббий таълим муассасаларига квоталар ошиб бораётган бўлса-да, кадрлар етишмовчилиги масаласи ҳали ҳам долзарб экани қайд этилди. Фан ва ўқув юртлар бошқармаси бошлиғи Ўктам Сафоевичнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда ҳар 10 000 аҳолига 26,4 шифокор тўғри келмоқда. Бу республика миқёсидаги кўрсаткич, баъзи вилоятларда эса бу кўрсаткич 15-16 кишини ташкил қилади. Шундай бўлса-да, бу ўтган йилгига нисбатан баланд кўрсаткич экани таъкидланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тиббиёт ОТМ битирувчиларининг 74 фоизи шу йўналишда ишга жойлашди