
25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Бош Ассамблеяси 70-сессиясида чиқиш қилди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари йиғилганларга Ўзбекистоннинг ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда эришган ютуқлари ҳақида гапирди.
"Ўзбекистон учун асосий мақсад 2030 йилга бориб аҳоли даромади жаҳондаги ўртача даромаддан юқори бўлган давлатлар қаторига кириш ҳисобланади. Асосий эътибор қишлоқ аҳоли яшаш шароитини яхшилаш, шаҳар ва қишлоқ ўртасидаги фарқни камайтиришга қаратилади. Қишлоқ жойларда намунавий уйлар қурилиши давом эттирилади", дейди Абдулазиз Комилов.
Абдулазиз Комилов ўз чиқишида мамлакат томонидан ўтган давр мобайнида 2000-2015 йилларга мўлжалланган БМТ Минг йиллик ривожланиш дастури доирасида барча соҳаларда эришилган ютуқларга ҳам тўхталиб ўтди.
Жумладан, дунёда иқтисодий инқироз давом этаётган шароитда Ўзбекистонда ЯИМ ўсиш сурати ўртача 8 фоиздан юқори бўлаётгани, аҳолининг ўртача яшаш умри 67дан 73 ёшга узайгани, аёлларнинг ўртача умри эса 75 ёшни ташкил этаётгани таъкидланди.
Шунингдек, 2009 йилдан ОИТС/ОИТВ касаллигига чалиниш ҳолатлари пасайиши таъминлангани айтилди. Туберкулез билан оғриган беморлар 2002 йилдан буён 1,6 баробарга камайган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар