13:08 / 03.10.2017
6 686

Эртага Сенат халқаро меҳнат стандартлари масаласини кўриб чиқади

Эртага Сенат халқаро меҳнат стандартлари масаласини кўриб чиқади
Кеча, 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтиб, унга Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилик қилди.

Кенгаш йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 12-ялпи мажлисини 4 октябрь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисидаги қарор қабул қилинди, деб ёзади Qalampir.uz.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида ўзбек-қирғиз Давлат чегараси тўғрисидаги Шартномани (Бишкек, 2017 йил 5 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонуннинг қабул қилиниши масаласи кўриб чиқилади. Мазкур ҳужжат 28 сентябрь куни парламентнинг қуйи палатаси томонидан қабул қилинган эди.

Бундан ташқари, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига кирадиган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5–6 сентябрь кунлари Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва тўлиқ рўёбга чиқарилишини таъминлаш бўйича амалий ҳаракатлар режасини (“Йўл харитаси”ни) ижро этиш мақсадида Давлат чегаралари тўғрисидаги Шартнома ишлаб чиқилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эртага Сенат халқаро меҳнат стандартлари масаласини кўриб чиқади